"Омон қолган" ДиКаприога учинчи "Олтин глобус"ни олиб келди

14:31, 11 январь 2016

"Омон қолган" фильми “Олтин глобус” мукофотининг ғолиби бўлди. Мазкур кинокартина энг яхши драматик фильм деб тан олинди.

Мукофотларни шунингдек режиссёр Алехандро Гонсалес Иньяриту ва бош роль ижрочиси Леонардо ДиКаприолар қўлга киритди.

ТАССнинг хабар беришича, ДиКаприо учун ушбу "Олтин глобус" учинчиси бўлди. Бу сафар ушбу номинацияда унинг рақиблари Брайан Крэнстон, Майкл Фассбендер, Эдди Редмэйн ва Уилл Смит бўлди.

Мутахассислар "Омон қолган"ни бўлғуси Америка "Оскар" киномукофотига лойиқ топилишига ишонч билдирмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!