Канизанинг Porsche автомобилидан 10 минг долларлик телефон ўғирланди

15:27, 11 январь 2016

Хонанда Канизанинг машинаси ичидан бирқанча қимматбаҳо буюмлар ва пуллар ўғирланган. Бу ҳақда “Sayyod” сайти хабар бермоқда.     

8 январь куни кеч соат 19:30ларда Каниза Тошкентдаги Amaretto Restaurant олдига ўзининг шахсий Porsche Cayenne автомашинасини қўйиб, дугоналари билан овқатланиб, соат 21:00ларда қайтиб чиққанида машинасининг орқа томонидаги ойнаси синдирилганини кўради. 

Хонанданинг айтишича, машина ичидан 2,5-3 миллион сўмлик Cavalli сумкаси, 10 минг АҚШ долларлик Vertu телефони, 400 АҚШ долларлик Fleur Narcotique атири, яна бир қимматбаҳо кармонча ҳамда 300 минг сўм атрофидаги пули ўғирлаб кетилган.

 “Милицияга мурожаат қилдингизми?”, деган саволга  Каниза бундан аввал ҳам 4-5 маротаба нарсаларини шундай ўғирлатиб қўйганида милицияга борганида ёрдам бера олишмаганини, яна беҳуда ёзув-чизувлар билан вақтини кетказишни истамагинини айтган.

Шунингдек, энди бундан кейин машинасида ҳеч нарса қолдирмаслигини ҳам қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Каниза шу йилнинг 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида туғилган кунида концерт бериб, турмушга чиқмоқчи эканлиги хабар қилинган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:52, 05 февраль 2016
Жудаям оламшумул вокеа содир булибдику!