Термизда сўнгги 32 йил ичида қиш фаслидаги энг илиқ ҳарорат қайд этилди

15:32, 11 январь 2016

Жорий йилнинг 9 январь куни Термизда сўнгги 32 йил ичидаги энг илиқ ҳарорат кузатилди. Бу ҳақда "Uz24.uz" хабар бермоқда. 

Гидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, 9 январь куни Термиз шаҳрида ҳарорат 19 даражагача илиқ бўлди. Охирги марта бундай кўрсаткич 1984 йилда кузатилган, ҳарорат 18,4 даражани ташкил этган. Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Аввалроқ, 2 январь куни Самарқандда ҳаво ҳарорати 21,3 даражагача кўтарилгани хабар қилинган эди.

Синоптиклар илиқ ҳарорат яна бир неча кун давом этишини маълум қилишди. 12-13 январь кунлари республика бўйича ўртача ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!