Шаҳзода “Барон” фильмига куйланган саундтрекни МY5'да тақдим этади

19:39, 11 январь 2016

Хонанда Шаҳзода ўзининг Instagram’даги саҳифасида Рустам Саъдиевнинг "Барон" фильмига ишланган “Сирдошим” таронасини тақдимот кунини эълон қилди.

Премьера 12 январь куни “Наврўз”, “Водий садоси”, “Ўзбегим таронаси” радиолари ҳамда “Менинг юртим” телеканалларида бўлиб ўтади.

Фильм тақдимотига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмда Ғассон Масъуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбитский, Павел Прилучний ҳамда “Бригада” фильмида ўйнаган Фарҳод Маҳмудов, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Улуғбек Қодиров, Жавоҳир Зокиров, Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Бекзод Ҳамроев, Ҳабибулла Низомов, Дилноза Кубаева, Шаҳло Темирова, Жамила Ғофурова, Шаҳзода Матчонова, Дилором Эгамбердиева каби актёрларни кўришимиз мумкин бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!