Луис Энрике 2015 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди

23:32, 11 январь 2016

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ФИФА талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 

Энрике бу борада “Бавария” устози Хосеп Гвардиола ҳамда Чили устози Паоло Сампаолини ортда қолдирди. 

Шу тариқа Энрике йил мураббийи номига эга бўлди. У “Барселона” билан олтита мусобақада зафар қучди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!