АҚШ авиацияси “Ислом давлати”нинг Мосулдаги молиявий марказини йўқ қилди

10:52, 12 январь 2016

АҚШ авиацияси “Ислом давлати”(ДАИШ) террорчилик гуруҳининг Ироқ шимолидаги Мосул шаҳридаги молиявий марказини йўқ қилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

АҚШ авиацияси самолётлари террорчилик ташкилоти маблағлари сақланадиган бинога икки маротаба кучли зарба берган. Бомбардимон қилиш жараёнида етти киши ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўққа тутилган бинода сақланаётган маблағлар Ироқ ва Сурия ҳудудидаги жангари ҳаракатларни молиялаштириш учун мўлжалланган. Маблағнинг аниқ суммаси ошкор этилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!