Медиамагнат Руперт Мердок собиқ супермодель Жерри Холлга уйланишини маълум қилди

11:18, 12 январь 2016

Медиамагнат Руперт Мердок ва собиқ супермодель, The Rolling Stones гуруҳи яккахони Мик Жаггернинг собиқ рафиқаси, тўрт фарзанднинг онаси  Жерри Холл унаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

84 ёшли Мердок бундан авал ҳам уч марта уйланган эди. У учинчи рафиқаси Венди Денг билан 2013 йилда ажрашган эди. 59 ёшли Холл турмуш ўртоғи Жаггер билан Бали оролида турмуш қуриб, 22 йил биргаликда ҳаёт кечирганига қарамай, унинг никоҳи Буюк Британияда ноқонуний деб топилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!