Алибобо Раҳматуллаев: “Қўқон-1912” билан бир йиллик шартнома туздим”

15:57, 12 январь 2016

“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришни давом этмоқда.

Хусусан қўқонликлар иқтидорли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев билан битим тузди. Раҳматуллаев бу борада Darakchi.uz'га ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жамоага клуб бош мураббийи таклифи билан келиб қўшилдим. Умуман олганда, мени яхши кутиб олишди. “Қўқон-1912” билан бир йиллик шартнома туздим. Жамоа янги мавсум аввалида ўз олдига юқори ўринларни бирини қўйган. Шу боисдан таклиф қилишди. Ишонаманки, янги мавсумда ишларимиз яхши чиқади, - дейди Раҳматуллаев. 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!