Ягона интерактив порталда янги хизмат ишга тушди

16:49, 12 январь 2016

Ягона интерактив Давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга тушди.

Эндиликда қуввати 10 кВтдан ортиқ истеъмол объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш учун электрон ариза тақдим этиш хизмати ишга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича Давлат инспекциясининг янги хизмати истеъмолчиларга электрон равишда хулоса шаклидаги келишувни олиш ва аризачи лойиҳасида назарда тутилган объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш имкониятини беради.

Хизмат юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилади.

Хизмат бепул кўрсатилади.
 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!