Эрон АҚШдан давлат чегарасини бузганлиги учун узр сўрашни талаб қилди

12:07, 13 январь 2016

Эрон АҚШдан давлат чегараларини бузганлиги учун кечирим сўрашни талаб қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

“Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф АҚШ давлат котиби Жон Керри билан боғланди. У АҚШ денгизчилари Эрон ҳудудий сувларига кирганини ва бунинг учун АҚШ узр сўраши кераклигини таъкидлади”, — дейилади хабарда.

Теҳрон шунингдек, ҳибсга олинган денгизчиларни озод қилишга шошилмаяпти. “Улар тез орада озод этилиши ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз. Мен бундай миш-мишларни тасдиқламайман”, — деди Эрон ислом инқилоби қўриқчилар корпуси матбуот котиби.

12 январь куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемаси Форс кўрфазида эрон ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!