Туркия жануби-шарқида теракт содир этилди, қурбонлар бор

09:41, 14 январь 2016

Туркия жануби-шарқида автомобилга ўрнатилган портловчи модда портлаши оқибатида кучли теракт содир бўлди, қурбонлар сони беш кишини, жабрланганлар сони 36 кишини ташкил қилди, бу ҳақда Би-би-си телерадиоузатиш корпорацияси маҳаллий ОАВларга таяниб хабар бермоқда.

Портловчи моддалар ўрнатилган автомобиль Туркиянинг Диёрбакир провинциясидаги полиция бўлинмаси олдида портлаган. РИА Новости маълумотларига кўра, портловчи ускуна полиция участкасига кириш жойига қўйиб кетилган. Портлаш қўшни биноларга ҳам таъсир қилган.

Мазкур террорчилик ҳаракати учун ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни бўйнига олмади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!