Трамп АҚШ ҳудудига мусулмонларни киритмаслик фикрини илгари сурди

13:34, 15 январь 2016

Америкалик миллиардер  Дональд Трамп АҚШ ҳудудига барча мусулмонлар киришини тақиқлаш ҳақидаги фикр тарафдори эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

“Бизда радикаль ислом билан боғлиқ муаммолар бор. Аксарият мусулмон дўстларим ҳам бу таклифни ўртага ташлаганим учун менга миннатдорчилик билдирди”, — деди у.

Республикачилар партиясидан АҚШ Президентлигига номзод Дональд Трамп бундан бир неча ой олдин сайловда ғалаба қозонган тақдирда барча мусулмонларга АҚШ ҳудудига киришни тақиқлашини айтган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!