Beeline абонентлар томонидан энг кўп бериладиган 5 саволга жавоб берди

01:28, 16 январь 2016

Beeline алоқа оператори абонентлари томонидан берилган энг кўп саволлар рейтингини тақдим этди.

1-савол:“Бошқа рақамга ҳатолик билан юборган маблағимни қандай қилиб қайтаришим мумкин?”

Жавоб: бундай вазиятда компания офисига чек билан ташриф буюриб ариза ёзиш лозим.

2-савол: “Дўст ва танишларимдан уларнинг балансларига менинг балансимдан маблағ ўтказиш ҳақидаги SMS келганда нима қилишим керак бўлади?”

Жавоб: абонент шунга “Хисобимни тўлдир” сўровларни қабул қилишни тақиқлаб қўйиши мумкин, бунинг учун *143*0# кодини териш лозим. Хизматни қайта ёқиш учун *143*1# кодини териш лозим.

3-савол: “Менга сирли рақамдан қўнғироқ қилишди. Қандай қилиб рақамни билиш мумкин?”

Жавоб: қўнғироқлар детализатсиясидан фойдаланиш учун “Шахсий кабинет” хизматидан фойдаланиш, ёки Beeline офисига пасспорт билан ташриф буюриш лозим. “АнтиАОН” хизмати ёқилган бошқа алоқа оператори рақамларидан амалга оширилган қўнгироқлар рақамини аниқлашни компания кафолатламайди”.

4-савол: ““Роумингда бўла туриб хизматларни ёқиш ва ўчириш мумкинми?”

Жавоб: Роумингда аввалдан тўлов тизими абонентлари SMS ёки USSD-сўровлар ёрдамида хизматларни бошқаришлари мумкин.

5-савол: “Мен телефонимни йўқотиб қўйдим ва рақамимни блоклаб қўймоқчиман. Кейинчалик янги SIM-картани эски рақам билан ёқтириш имкони борми?”

Жавоб: ҳа, абонент $0,5 тўлаб, эски рақами ва тариф режасини сақалб қолган ҳолда янги SIM-карта олиши мумкин.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!