Ҳуштакли порахўрлар

11:02, 16 январь 2016

Финтлар, дриблинглар, чиройли алдаб ўтишлар, такрорланмас голларга бой футбол спорт турида баъзида қинғирликлар ҳам учраб туради. ИнтерФУТБОЛ газетаси навбатдаги сонида ана шулар ҳақида ҳикоя қилди.

Бразилия футболидаги энг йирик футбол можароси 2005 йилда кузатилган. Ўшанда мамлакат чемпионатида фаолият юритувчи икки ҳакам - Эдилсон Перейра ди Карвальо ва Паулу Жозе Данелонлар тергов учун полиция маҳкамасига олиб келинади. Уларга қарши тўпланган далиллар шу қадар асосли эдики, иккала ҳакам ҳам чор-ночор мамлакат олий дивизионидаги бир қатор ўйинлар натижасига таъсир кўрсатиш учун катта миқдорда пора олишганига иқрор бўлишади.

Маълум бўлишича, бу «олғир» ҳакамларни тотализатордан пул ишлашни мақсад қилган маҳаллий бир «тадбиркор» ёллаган экан. Бунинг натижасида шубҳа остида қолган бир неча ўйинлар ҳисоби йўққа чиқарилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!