Ди Каприо Владимир Путин ролини ўйнаш истаги борлигини айтди

21:50, 16 январь 2016

Леонардо Ди Каприо Россия президентини "жуда, жуда, жуда қизиқарли бўларди" деб ҳисоблайди.

Шунингдек актёр Россия тарихига қизиқишини ва бажонидил нафақат Путин, балки Ленин, ва Распутинни ҳам гавдалантириши мумкинлигини айтди.

Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо Welt am Sonntag немис нашрига берган интервьюсида бажонидил РФ Президенти образини яратган бўлишини айтиб ўтди.

Актёр бир неча йил олдин Путин билан Санкт-Петербургда йўлбарслар форумида шахсан учрашганини айтди.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!