Умидахон хонандалик фаолиятини тўхтатиши мумкин

10:18, 18 январь 2016

16-17 январь кунлари “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Умидахон янги “Био-био” номли қўшиғига клип суратга олдирди. Элдор Қаюмов сўзи ва Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган мазкур таронага видеоклипни Сарвар Каримов ва Иззат Лутфуллаев суратга олди, деб хабар беради “Qalampir.uz” нашри.

Клипни суратга олиш ишларининг биринчи куни тўй либослари салони, кафе ва ресторанларда бўлиб ўтди. Клипнинг трек қисми эса Тошкент шаҳрида жойлашган “Илҳом” театрида суратга олинди.
Умидахоннинг ўтган йили куйлаган “Сериал” қўшиғи ёшлар орасида анча оммалашган бўлса-да анча танқидларга сабаб бўлган эди. Нашрнинг хабар беришича, янги “Био-био” клипи кутилганидек оммалашмаса хонанда фаолиятини бир муддат тўхтатиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!