“Стаж тўлиқ бўлмаса, пенсия қандай ҳисобланади?"

12:04, 18 январь 2016

"Иш стажи тўлиқ бўлмаганда ёшга доир пенсия қандай ҳисобланади?

М.Бозоров, Навоий вилояти

М.ЗИЯДУЛЛАЕВ, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати директорининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни 29-моддасига асосан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади ва ёшга доир пенсия учун ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 130-бандига асосан тўлиқ бўлмаган иш стажи ҳолатида пенсия мавжуд стажга мутаносиб равишда қуйидагича  ҳисоблаб чиқилади: дастлаб тегишли тўлиқ пенсия аниқланади, ушбу пенсия талаб этиладиган иш стажи ойлари сонига бўлинади, олинган сумма амалдаги иш стажи ойлари сонига кўпайтирилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 07:43, 29 январь 2016
Do'stlik ordeni olganlarga pensiyaga necha foiz ish haqqi qo'shish kerak!