Сейсмологлар Ўзбекистонда кузатилаётган сейсмик фаоллик қачонгача давом этишини айтишди

16:56, 18 январь 2016

Ўзбекистон ҳудудида 2016 йилнинг дастлабки ҳафталари давомида интенсивлиги икки баллдан юқори бўлган камида олти зилзила сезилди.

Йилнинг биринчи ерости силкинишлари 1 январь куни Тошкент вақти билан 8:26 да қайд этилди — зилзила интенсивлиги Андижонда 2—3 баллни ташкил қилди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти директори Сабриддин Ҳусамиддиновнинг Daryo.uz нашрига берган интервьюсида қуйидагиларни айтиб ўтди:

“Кузатилаётган кучсиз зилзилалар тўпланиб қолган ортиқча кучланишларни тарқатиш билан боғлиқ одатий жараёндир. Аслида шундай кучсиз зилзилалар бўлмаса, ҳушёр тортамиз”.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Марказий Осиё ва Ўзбекистон ҳудудида кузатилаётган сейсмик фаоллик 2018 йилга қадар давом этиши мумкин.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 10:53, 19 январь 2016
Сирдарё вилояти Бахт шахтида бир ихтирочи бор. Унинг хисоб китобида хам шунака. У океан ортида, Японияда булган зилзилаларни 2 ой олдин хисоблаб берди.