Самвел Бабаян: “Мухлислар олдида шаънимизни тиклашимиз керак эди”

15:14, 20 январь 2016

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осий Чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари дорасидаги Яманга қарши кечган учрашувидан сўнг бош мураббий Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйинлар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz ёзади.

“Ушбу мусобақага тайёргарлик жараёнида йўлга қўйишга уринган ўйин услубини юқори даражада намойиш этиб беришимиз лозим эди. Мухлислар олдида ҳам ўз шаънимизни тиклашимиз талаб қилинарди. Аввалги ўйинлардаги натижалар ўйинга мос бўлмагани, тасодиф ва ассосиз бўлгани исботлашимиз керак эди. Ушбу таркибдаги футболчилар тез орада миллий терма жамоа сафига қўшилади. Айримлари аллақачон бош жамоада дебют қилиб улгурган бўлса, яна баъзилари асосий таркиб футболчилари саналади. Нима бўлганда ҳам, ушбу таркибда иқтидорли футболчилар кўп ва улар яқин келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилади, деб ҳисоблайман”, — дейди Бабаян.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашвида Яман устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 16:33, 30 январь 2016
Пахтакор стадионини урнига катта трактор олиб хайдаб каром экиб ташлаш керак. ушандан фодй. тугриси узимизни футболчиларни уйини охирига кадар кузата олмайман ва асабларим дош бермайди. футболни ривожлантириш учун яшунча маблаг ва харажат лекин натижа исталганидек эмас. ёш футболчиларимизга гап йук. улар хам катта булганиджан кейин каергадир йук булиб кетади.