Диэго Костани мухлислар "каламуш" деб аташди

22:06, 20 январь 2016

Испания терма жамоаси ва “Челси” ҳужумчиси Диэго Коста лондонлик мухлисларнинг ғазабига дучор бўлди. 

Коста сўнгги вақтларда “Челси” сафида гол киритмаяпти. Шунингдек, у майдонда ўзини тутолмаётганди.

Қолаверса, Жозе Моуриньо истеъфосига айнан унинг қўли борлиги боис, ишқибозлар Костани “каламуш” деган баннерлар билан машғулотда кутиб олишган. Шунингдек, унга қарата турли буюмларни улоқтиришди.

Хабарларга кўра, Коста “Челси”ни тарк этиши кутилмоқда. 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!