Рустам Қосимжонов америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага мураббийлик қила бошлади

17:02, 21 январь 2016

Tata Steel Masters турнири пешқадами Каруана ўзига янги устоз сифатида ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновни танлади.

Olamsport.com нинг хабар беришича, дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири бўлиб турган Каруанага ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов мураббийлик қила бошлади. Америкалик гроссмейстер мураббийини алмаштиришга қарор қилган ва бу борада ўзига янги устоз сифатида Қосимжоновни танлаган.

Голландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида старт олиб, бугундан Амстердаммга кўчган Tata Steel Masters турнирида америкалик Фабиано Каруана пешқадамлик қиляпти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!