Москвада жорий мавсумда илк марта грипп билан оғриган бемор вафот этди

17:11, 21 январь 2016

Россия пойтахти Москва шаҳрида жорий эпидемик мавсумда илк марта  грипп оқибатида вафот этиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда юқумли касалликлар бўйича Москва шаҳри бош мутахасиси Николай Малишев сўзларига асосланиб, “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Малишевнинг сўзларига кўра, грипп билан оғриган бемор айнан нима сабабдан вафот этгани ҳозирча номаълум. Унинг таъкидлашича, бундай вазиятларнинг асосий сабаби шифокорга кеч мурожаат қилишдир.

“Аксарият дорилар касаллик бошланганидан кейин уч кун ичида самарали таъсир кўрсатади”, — дея қўшимча қилди Малишев.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!