Актриса Ситора Фармонова Бишкек жамоаси таркибида КВН фестивалида қатнашади

15:27, 22 январь 2016

Актриса Ситора Фармонова Бишкекнинг «Азия MIX» жамоаси таркибида Сочидаги КВН фестивали — «КиВиН—2016»да қатнашмоқда.

Актриса Ситора Фармонова 2015 йилдан Бишкекнинг «Азия MIX» жамоаси таркибида КВН мусобақаларида иштирок этиб келмоқда. «Мен КВН билан касалланганман. КВН борида, мен ҳамма нарсани: сафарлар, гастроллар, тасвирга олиш ишларини қолдираман ё бекор қиламан», —деди актриса.

Бишкекнинг «Азия MIX» жамоаси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, 2015 йилда жамоа таркиби янгиланган. Жамоа осиёликлардан — тожикистонлик хонанда, ўзбекистонлик актриса, қозоғистонлик афсунгар, қирғизистонлик бошловчи ва бошқалардан ташкил топган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!