“Реал” Роналдуга нимани тақиқлади?

17:14, 22 январь 2016

“Реал” ўз ҳужумчиси Криштиану Роналдуга Мароккога, кикбоксчи дўсти Бадр Хариникига тез-тез боришни тақиқлади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Мадрид клуби раҳбарияти гуруҳдаги тартиб-интизомни яхшилаб, “Реал” имижини бузмасликни мақсад қилмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес Марокко қироли Муҳаммад VI дан футболчи тақиқни бузган ҳолда унга маълум қилишини сўраган.

Декабрь ойи аввалида “Реал” клуби машғулотларидан сўнг Роналду ўз самолётида Мароккога, дўсти Хариникига учиб кетгани маълум қилинган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!