Италия клуби ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдирди

10:55, 25 январь 2016

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Локомотив” футбол клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Италиянинг “Лацио” клубига ўтиши мумкин, деб хабар беради “Р-Спорт” нашри.

Аввалроқ ОАВда Денисовга Туркиянинг “Трабзонспор” жамоаси томонидан қизқииш билдирилгани тўғрисида маълумотлар берилган эди.

Нашрнинг хабар беришича, “Трабзонспор” ҳақиқатдан ҳам Денисовни сотиб олиш истагини билдирган, аммо футболчи учун курашга “Лацио” жамоаси ҳам қўшилган.

Ҳозирда Италия клуби “Локомотив” раҳбарияти билан футболчини сотиб олиш борасида музокаралар ўтказмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!