Равшан Эрматов Хави жамоаси ўйинини бошқаради

13:27, 26 январь 2016

БААнинг “Ал Жазира” ҳамда Қатарнинг “Ал Садд” жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради, деб ёзади “Olamsport” нашри.

Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Шерзод Қосимов.
Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги ўрин олган ушбу ўйин 9 февраль куни бўлиб ўтади. “Ал Садд” таркибида испаниялик машҳур футболчи Хави тўп суради. Ушбу жуфтлик ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичида “Пахтакор” билан бирга “C” гуруҳидан ўрин олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!