Таиландда об-ҳавонинг кескин совиши 14 кишининг умрига зомин бўлди

11:46, 27 январь 2016

Таиландда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида ҳафта бошидан бери ўн тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

 Маълумотларга кўра, бугун 12 кишининг жонсиз танаси топилган бўлса, душанба куни икки кишининг вафот этгани ҳақида маълумот берилган эди.

Вафот этганларнинг аксарияти-шимолий ва шимолий-шарқий провинциялар аҳолиси. Маълумотларга кўра, улар нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари билан оғриган, айримлар эса ўлимидан олдин спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

Таиландда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши 24 январь, якшанба куни қайд этилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!