Альпинистликка неча ёшдан қабул қилишади?

12:10, 27 январь 2016

«Саккиз ёшли ўғлим телевизорда альпинистлар ҳақидаги кўрсатувни кўриб, бу соҳага қизиқиб қолд. Айтинг-чи, спортнинг бу тури билан неча ёшдан бошлаб шуғулланиш мумкин?»

Н. Очилова,  Тошкент ш

Ўзбекистон альпинизм ва қояга чиқиш федерацияси  раиси А. ХУРСАНДОВ жавоб беради:

— Ҳар бир спорт тури ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний чиниқишад катта ўрин тутади. Агар малакали ва тажрибали мураббий бўлса, хавотирга ўрин қолмайди, фақат бошланғич тайёргарлик ва кўникма бўлиши керак. Биз аввал болаларнинг қўл ва оёқ мускулларини мустаҳкамловчи машғулотлар ўтказамиз. Турли вазиятларда ўзини қандай тутиш кераклигини ўргатамиз.  Кейин эса, альпинизм машғулотларига ўтамиз. Машғулотлар ҳамиша ишончли мураббийлар ҳамроҳлигида ўтади. Шунингдек, альпинизм ва чўққига чиқиш спортини  фарқлаш керак. Чўққига чиқиш билан 3-5 ёшдан бошлаб малакали мураббийлар ёрдамида болани шуғуллантириш мумкин. Альпинизм учун тавсия этилган ёш – 16 ёш.  Ота-онаниг ёзма розилиги ва шифокор тавсиясми билан бу муддатни 14 ёшгача тушириш мумкин. Бироқв, бундай ҳолатда жисмоний зўриқишлар ва мавжуд хавф-хатарни ҳисобга олиш керак. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!