Роналду Монте-Карлодан 140 миллион евролик меҳмонхона сотиб олди

16:02, 27 январь 2016

Португалия терма жамоаси ва “Реал” клубининг ҳужумчиси Криштиану Роналду Монте-Карлодан меҳмонхона сотиб олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Футболчи мазкур кўчмас мулкни италиялик тадбиркор Алессандро Протога тегишли The Proto Group компаниясидан 140 миллион евро эвазига сотиб олди. Айнан шу компания ўтган йилнинг августида Роналдуга Нью-Йорк шаҳридаги кўп қаватли уйда жойлашган квартирани 16 миллион еврога сотган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!