Malibu "Йилнинг энг яхши автомобили" танлови финалида иштирок этмайди

16:33, 27 январь 2016

2015 йил сентябрь ойида тузилган рўйхатга 21 та автомобиль киритилган эди. “Дунёнинг жорий йилдаги энг яхши автомобили” танловининг ғолибликка талабгорлар рўйхати 10 тагача қисқартирилди, деб хабар қилади "Motor" нашри.

Хабарга кўра, номзодлар рўйхатидан Cadillac CT6, Chevrolet Malibu, Ford Edge, Honda HR-V, Kia Optima, Nissan Maxima, SangYong Tivoli, Subaru Outback и Levorg, Opel Astra ва Volkswagen Touran чиқиб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Mercedes-Benz C-Class йил автомобили деб топилган эди. Мазкур танлов биринчи марта 2005 йили ўтказилган ва унда Audi A6 автомобили ғолиб бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!