Шаҳзоданинг яна бир орзуси амалга ошди(Фото)

21:20, 27 январь 2016

Шаҳзода Facebook’даги саҳифасида дельфин қуршовида тушган суратини жойлаштирди, деб хабар беради “Дарё” нашри.

«Яна бир орзуим амалга ошди. Худога шукур. Дельфинлар ер юзидаги энг ажойиб ва меҳрибон жонивор. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Улар билан бирга бўлгандан сўнг қувончдан йиғлагим келди. Қанчалик ёқимтой, қандай самимий мавжудот», — дея таассуротларини ўртоқлашган хонанда.

Сурат айнан қаерда олингани ҳақида маълумот берилмаган. Фойдаланувчилардан бири Дубай деб тахмин қилган. Яна бир фойдаланувчи эса «Бахтли дельфин экан, ҳавасим келди. Унинг ўрнида бўлиб қолишни истардим» , дея изоҳ қолдирган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!