АҚШдаги қорли бўрон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 49 тага етди

22:32, 27 январь 2016

Американинг марказий ва шарқий штатларида ҳукм сураётган қорли бўрон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 49 тага етди, деб хабар беради “Вести”.

Аввалроқ 44 кишининг ҳалок бўлгани айтилган эди. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, ўлим сабаби ЙТҲларда олинган жароҳатлар, газдан заҳарланиш ва қорни кураш пайтида ҳаддан зиёд жисмоний зўриқиш натижасида юрак ҳуружи келиб чиқиши билан боғлиқ. Қорли бўрон оқибатида ҳалок бўлганларнинг аксарият қисми Виржиния штати аҳолиси ҳисобланади. Мазкур штатда яшовчи 12 киши совуқдан вафот этган бўлса,Пенсильвания штатидан тўққиз,Шимоли Каролинадан олти киши совуқ қурбони бўлган.

Moody's рейтинг агентлиги таҳлил бўлими мутахасисларининг маълумот беришича, қорли бўрон маҳаллий аҳолига 2,5 миллиард доллардан 3 миллиард долларгача молиявий зарар келтирган.

Молияви зарарнинг асосий қисми совуқ об-ҳаво шароити туфайли одамлар уйларидан чиқолмай қолгани ва бунинг оқибатида дўконларда савдо тўхтаб қолгани билан боғлиқ. Ноқулай об-ҳаво шароити туфали дўконлар, ресторанлар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари ёпиб қўйилган.

                

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!