Қорли об-ҳаво айрим ҳайдовчиларга қимматга тушди(Фото)

15:48, 28 январь 2016

Facebook ижтимоий тармоғи “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари бугунги қорли об-ҳаво оқибатида йўлларда содир бўлаётган ЙТҲлар ва айрим кўнгилсизликлар ҳақида маълумот бермоқда.

Қуйидаги суратларда дарахт қулаши оқибатида Спарк автомобилига жиддий зарар етказилганини кўриш мумкин. Мазкур ҳодиса Тошкент шаҳридаги 6 туғруқхона яқинида содир бўлгани айтилмоқда.

Изоҳларда фойдаланувчилардан бири қуйидаги суратни жойлаб, “Ҳозиргина бизнинг ҳовлимизда” дея изоҳлади. Суратда икки автомобилнинг устига дарахт қулаб кетганини кўриш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!