Ўзбекистонлик теннисчи Avstralian Open`нинг ярим финалида иштирок этади

20:53, 28 январь 2016

Австралия очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги ярим финал босқичига  ўзбекистонлик 17 ёшли Жўрабек Каримов ҳам йўл олади, деб хабар беради “Sports.uz”.

Дунёдаги энг йирик турнирлардан бирининг фрим финалида иштирок этиш имконини Жўрабек япониялик Ёсуке Ватанукедан ютиб олди.улар ўртасидаги чорак финал баҳслари 6:3,6:2 ҳисобида якунланди.

Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинида Жўрабек мезбон теннисчи Алекс Де билан кортга тушади.

ITF халқаро рейтингида Каримов 13 ўринни эгаллаган. Ўзбекистонлик теннисчи АТР рейтингида эса 784 ўринда туради.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!