Америкалик қўшиқчи Рианнанинг янги альбоми бепул тақдим этилди

21:30, 28 январь 2016

Америкалик хонанда Рианна ўзининг саккизинчи ANTI альбомини чиқарди. Дискни Tidal стриминг хизмати орқали тинглаш мумкин. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар бермоқда.  

Рианна ўзининг Twitter`даги саҳифасида ўзининг янги альбомини бепул юклаб олиш имкони мавжудлиги хақида хабар қолдирди.

Хонанданинг альбомдан жой олган рэпер Дрейк билан ижро этган Work қўшиғи альбом тақдимотидан бир кун аввал чиқарилди. ANTI альбомининг тақдимот куни аввал ошкор этилмаган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!