Сотилган маҳсулот қайтариб олинмайдими?

12:22, 29 январь 2016

"Дўкон ва савдо марказларида «Сотилган нарса-буюмлар қайтариб олинмайди» деган ёзувга кўзимиз тушади. Бу каби эълонлар аслида тўғрими?"

Лола Измаилова, Қарши шаҳри

 Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  бош мутахассиси Н.Муҳамедов жавоб беради:

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига асосан сотиб олинган маҳсулот сифат талабига жавоб бермаса, харид қилинган кундан эътиборан 10 кун давомида шу турдаги бошқа маҳсулотга алмаштирилиши мумкин. Борди-ю сотиб олинган маҳсулотни алмаштириш имкони бўлмаса, харидорга пули қайтарилади. Дўкон ёки савдо марказларида «сотилган нарса-буюмлар қайтариб олинмайди» деган эълоннинг бўлиши нотўғри. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 19:49, 28 февраль 2016
кайтариб олмаслик озик-овкат махсулотларига мумкин. Чунки харид пайтида харидор хаммасини куриб ва татиб куриб олади.Уйга борганда ёки боргунча у кандай олиб боради.ёки у уйда у молни нима килади.шунинг учун озик- овкат махсулотларига бошкачарок ёндашиш керак.Бир вокеа , харидор 1 ёшлик неварасига дудланган колбаса беради,табиий хол ошкозон хазм килмайди.Уртада жанжал- шантаж биз андиша киламиз улар андишани отини куркок куйишади. лекин у 100 - 200 минга рози булиб кетади ёки бу ерда бошка формула борми?