Пойтахтда яна бир ЙТҲ содир бўлди(Фото)

14:45, 29 январь 2016

Бугун 29 январь соат тахминан 8:30 ларда Тошкент шаҳри Нурафшон кўчасида Nexia ва Damas автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`даги “Водители ташкента” гуруҳи аъзолари маълум қилди.

Суратларда Nexia`нинг йўлдаги ажратувчи тўсиқ устига чиқиб кетганини кўриш мумкин.

ЙТҲ оқибатида “Нексия” ва “Дамас” автомобилларининг ҳар иккиси жиддий зарар кўрган. Ҳодиса сабаблари ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келтирилмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эрталаб юз берган ЙТҲ сабабли Нурафшон кўчасида катта тирбандлик юзага келганини, баъзилар 15-20 дақиқагача қолиб кетганини ёзган. Бироздан сўнг ЙПХ ходимлари ҳодиса жойига етиб келган ва автомобиллар тирбандлигига барҳам берилган.

Маълумот учун, 26 январь куни Тошкент шаҳри Ўзбекистон кўчасида Cobalt, 28 январь куни Жарқўрғон кўчасида "Матиз" ва "Нексия" автомобиллари иштирокида ЙТҲлар содир бўлган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!