Райҳон тўйларда рақсга тушмаслигига изоҳ берди

17:56, 30 январь 2016

Хонанда Райҳон дунё ҳаётидаги салбий ўзгаришлар ҳақида қўшиқ куйлашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда у “Shov-shuv” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Айнан шу борада янги қўшиқ куйлашни режалаштирганмиз. Биз санъаткорлар сиёсатчилардан фарқли ўлароқ, бу борада қўшиқ орқали қандайдир ҳисса қўшишимизга умид қиламан. Худога шукур, биз шундай мамлакатда яшаяпмизки, фарзандларимиз осуда тун бағрида ухлаб, кулиб турган қуёш меҳри ила уйғонмоқда. Ҳар бир ватандошимиз ўз севимли касби билан шуғулланиб, юрт фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бундай ёрқин ҳаёт бахтдан жўшиб куйлашга замин яратади”,-дейди хонанда.

“Саҳнадаги Райҳон тўйлардаги Райҳондан фарқ қилади. Нега тўйларда рақсга тушмайсиз?” деган саволга Райҳон қуйидагича жавоб берди:

“Тўйларда ҳам рақсга тушаман. Бироқ, жой кичиклик қилади. Ҳаракатланишга қулай либосда бўлмаймиз ҳам. Бироқ, тўйдаги оммага имкон қадар энергия беришга ҳаракат қиламан”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 15:46, 09 февраль 2016
хаммаси мошинник)))
Гость 16:55, 05 февраль 2016
Анжонликлар Райхонни энг киммат фонограммачи дейишди.
Гость 19:53, 01 февраль 2016
Фонограмма оркали канака энергия берасиз?
Гость 22:17, 30 январь 2016
Раксга тушса фонограмма билиниб коладику.