"Санъатга бахшида умр. Яйра Абдуллаева" китобининг тақдимот маросими ўтказилди

18:56, 30 январь 2016

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева ҳаёти ва ижодига бағишланган "Санъатга бахшида умр. Яйра Абдуллаева" номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.Бу ҳақда “Uzreport” нашри хабар бермоқда.

Китоб муаллифи санъатшунос Дилфуза Раҳматуллаеванинг айтишича, Яйра Абдуллаеванинг Туроб Тўла трагедияси асосида яратган Нодирабегим образи ушбу асарнинг дунёга келишига асосий сабаб бўлди. Муаллиф воқеаларни янада аниқ ва китобхонга тушунарли ҳолда етказиш мақсадида ушбу образга қайта-қайта мурожаат қилган. Яйра Абдуллаева ушбу асарнинг юзага келишида бевосита ўзи ҳам иштирок этган.

Маълумки, Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева “Қутлуғ қон” асаридаги Гулнор, “Бой ила хизматчи”даги Гулбаҳор, қолаверса, Қорасоч, Нодиребегим каби образларни етук ва проффессионал даражада ижро этиб, ўзбек театр санъати тарихида ўзига хос ўрин эгаллаган актрисадир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!