Манзуранинг янги суратлари мухлислар танқидига учради(Фото)

22:59, 30 январь 2016

Айни дамда Таиландда ҳордиқ чиқараётган хонанда Манзура Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига янги суратларини жойлади, деб хабар беради “Qalampir.uz”

Суратларда хонанда калта “шорти” кийган ҳолда намоён бўлган.

Нашрнинг хабар беришича, хонанданинг суратларини интернет фойдаланувчилари тинимсиз танқид қилиш билан овора. Ўзбек қизларига калта “шорти” кийиш тўғрими, санъаткорсиз, нимани тарғиб қиляпсиз қабилидаги изоҳларга хонанда кулимсираганча кинояли жавоблар қайтаряпти.


Суратларни деб мухлислар ўртасида қарама-қаршиликлар келиб чиқди. Кимдир Манзуранинг ҳатти-ҳаракатларини ёқлаб, у бошқа хонандаларга ўхшаб ўзини ҳар кўйга солмаётгани, ярим яланғоч суратга тушиб, интернет орқали беҳаё видеолари тарқалмаётганини айтса, яна бошқа биров ҳар кимнинг хоҳиши ўз ихтиёрида эканини уқтиришга уринмоқда. Хонанданинг мухлисларидан бири Лола Йўлдошеванинг бошига тушган кунлар Манзурада ҳам такрорланишидан, унинг ҳам лицензияси олиб қўйилишидан ҳадикда. Манзура эса бу гап-сўзларга парво ҳам қилаётгани йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 16:51, 05 февраль 2016
Бундайлани уумуман сахнага чикариш керак эмас. Бирорта чунчаги куппайган спонсори булса керак.q
Гость 15:18, 03 февраль 2016
Бундай кийиниш шарк аёлларига тугри келмайди.Бу зино килиш билан баробар.Балким, Манзура узини зийнатларини эркакларга курсатишни яхши курар.Бу эса касаллик.
Гость 00:29, 02 февраль 2016
bu kiyimla oxiri nima bilan tugarkan
Гость 19:48, 31 январь 2016
nima ishi bor kim qanaqa kiyinsaya ozi uchun qoliladan kesa keyinila silayam