ФИФА бюджетидан 1 миллион АҚШ доллари йўқолди

23:53, 30 январь 2016

2015 йилда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бюджетидан 1 миллион доллар йўқолганлигини Reuters агентлиги таҳмин қилмоқда.

Агентлик томонидан ўтказилган аудиторлик текширувидан сўнг ташкилот фирибгарлик амалга оширганлиги  маълум бўлди. Мазкур маблағ Гватемала томонидан ФИФА фондларига йўналтирилганди. Бюджетда эса ушбу маблағ атиги 250 минг доллар қилиб кўрсатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!