Лола Тамиланинг беҳаё видеоларини тарқатганларга нисбатан муносабатини билдирди

15:18, 31 январь 2016

Хонанда Лола ҳамкасби Тамиланинг видеотасвирларини тарқатганларга нисбатан ўз фикрини билдирди. Гарчи, Лола бевосита Тамиланинг исмини келтириб ўтмаган бўлса-да, гап айнан у ҳақида кетаётганини англаш қийин эмас.

Ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида қуйидаги сурат остига Лола шундай деб изоҳ қолдирган.

 

“Оёқлар. Кроссовка. Девор. Сиз бу суратда нимани кўряпсиз, дўстим? Суратда менталитетимизга тўғри келмайдиган ножўя хатти-ҳаракатлар, қадриятларимизни беҳурмат қилувчи ва уларга риоя этилмаган жиҳатлар йўқлигига қарамай, сиз унда яширинган мана шундай ҳаёсиз мазмун кўраётган бўлсангиз ҳам ажабланмайман. Менталитетимизнинг ўзига хос хусусияти қалблардаги ёруғликни супуриб юбораётган супургига ўхшаган-тил бўлиб қолаётганини англаш нақадар қайғули. Наҳот, сиз бундан завқ олсангиз? Кимнидир муҳокама қилиш, балчиққа булғаш, айбларини очиб ташлаш, таҳқирлаш, туҳмат қилиш ва лаззатланиш... Бу ўрганиб қолиш (қарамлик)! Худди пиёниста ва гиёҳвандлар мунтазам равишда маълум доза ичмай, чекмай туролмагани каби, бизнинг халқимизга ҳам ғийбат ва шов-шувнинг кунлик маълум дозаси керак. Бу ғийбат ва шов-шувни тарқатадиганлар эса руҳий лаззат олади. Улар кимнидир ғийбат қилиб, ўзининг нақадар буюклигини ҳис этади. Кеча бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Унда кап-катта одамлар бир хонанданинг 'Аввал' ва 'Кейини' акс этган шахсий видеосини мазза қилиб томоша қилаётганди. Ишонувчан ва аҳмоқ қиз ҳамда адойи тамом бўлган инсон бўлиш, назаримда,мазкур видеони тарқатаётган ачинарли сиртлон бўлгандан кўра яхшироқ. Мазкур видеороликни мағрурланиб, ўз сайтида жойлаштираётган ва тарқатаётган инсонларнинг ўзи ҳам кун келиб шундай ҳолатга дуч келишади. Аммо асл моҳият бунда ҳам эмас. Биров ҳақида ёзишдан ва бирон нарса дейишдан олдин, ўрнингиздан туринг ва ўша инсоннинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг ва бу нарсанинг сизга нима учун кераклиги ҳақида ўйланг!”,- деди Лола.

Маълумот учун,ижтимоий тармоқлар орқали хонанда Тамила иштирокидаги беҳаё видеороликлар тарқалганидан сўнг, хонанданинг продюсери у билан шартномани бекор қилган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 18:09, 27 февраль 2016
Xamasi yaxshimas
Гость 21:05, 03 февраль 2016
Tushunmadm nimaga tarqalmasligi kerak bularnu xalq ko'rishi kerak endi
Гость 08:46, 03 февраль 2016
Лола, Райхон,Шахзода ва яна бир канча кушикчилар хансираб кушик айтишни узига улар тили билан айтганда имидж килиб олишган, аслида кушикка уларни овози етмайди!Илгариги санъаткорларнии нафас олиши умуман сезилмасди, нафаси сезилган кушикчи унвон ололмасди хозир эса акси!!!!!
Гость 15:31, 02 февраль 2016
tori
Гость 12:47, 01 февраль 2016
lola tugri gapirgan har kim uziga javob sayyod com sayti videoni tarqatib yuborgan indi saytigabhevh kim kirmay qolgan yangilik premira qoshiqlar yooqligidan indi artistlani videodini tarqatib piar qilayapti
Гость 19:53, 31 январь 2016
Шунчалик яхши булиб кетсангиз, кани, концертни жонли ижрода берингчи.Бахо берайлик.Сизга савол, Лолахон.Раксга тушаётиб кушик айтса буладими? Хансирашни учирилган микрофон яширадими? Мастер-класс берсангиз.Илтимос.