ФИФА "Реал"га қўйилган трансфер таъқиқини олиб ташлади

15:24, 01 февраль 2016

Бир неча кун олдин ФИФА Мадриднинг икки клуби “Реал” ва “Атлетико”га трансферлар амалга ошириш таъқиқини қўйганди. 
Бунга сабаб эса жамоалар вояга етмаган футболчилар билан шартнома имзолаганлигидадир. Лекин Флорентино Перес бу борада ФИФА нотўғри қарор чиқарганини бир неча бор айтди. 
“Қироллик клуби” ФИФАга берган аппеляция муваффақиятли ўтди, дея хабар беради Realmadrid.com cайти. 
“Реал” вакиллари ташкилотга керакли ҳужжатларни тақдим этган ва улар ишни номаълум муддатга қолдирган. Ташкилотнинг хабар беришича, “қироллик клуби” берган ҳужжатларда вояга етмаган болалар билан шартнома имзолашда қоидабузарликлар аниқланмаган. Бироқ иш ҳали тўлиқ ёпилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!