Тошкентда ФВВ ходимлари учун уй қурилади

16:17, 01 февраль 2016

Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ФВВ ходимлари учун уй-жой қуриш ҳақидаги Қарорни қабул қилди.

Яшнобод тумани Тузель-1 массивидаги қуриб битказилмаган поликлиника биноси қайта қурилиб, ФВВ ходимлари учун уй-жой қилиб берилади.

Norma.uz.нинг хабар беришича, ФВВ шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда янги уй-жой қурилишининг лойиҳасини ишлаб чиқди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!