Олимлар ширинликлар озишга халақит бермаслигини исботлади

16:33, 01 февраль 2016

Исроиллик мутахасислар ширинликлар гўзал қадди-қоматнинг душмани эмаслигини таъкидламоқда, деб хабар беради "Day.ru"

Биз, аёллар кўпинча тарозидаги ортиқча вазн ҳақидаги маълумотни кўриб, ўтган куни ширинлик еганимиз учун ўзимизни койиймиз. Аммо, бу нотўғри экан!

Исроилнинг Вейцман институти мутахасислари ширинликлар ортиқча вазн тўплашдаги асосий омил эмас, деган фикрни илгари сурмоқда.

Улар бир неча марта ўтказган тадқиқотлари натижасида шу фикрга келди: Ҳар бир организмнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ўзлаштириш жараёни турлича. Айнан мазкур омил тана вазнининг ортиши ёки камайишига таъсир ўтказади.

Исроиллик олимлар ўтказган тадқиқотда 800 нафар кўнгилли аёллар иштирок этди. Уларнинг барчаси турли вақтда бир хил миқдордаги ва бир хил таркибдаги емакни истеъмол қилди. Шундан сўнг олимлар қондаги қанд миқдорини аниқлади.

Тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, айрим аёлларнинг қонидаги қанд миқдори торт,музқаймоқ ва бошқа кондитер маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг ҳам нормадан ошмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!