Тамила ҳақоратлар сабаб Instagram`даги саҳифасини ўчириб ташлади

17:05, 01 февраль 2016

Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамилани кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблади, деб ёзади “Qalampir.uz”.

Нашрда келтиришича, қўл телефонлари, Telegram ва Whatsapp каби мессенжерларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди.

Шу воқеадан сўнг унинг прордюсери Нажот Агзамов хонанда билан шартномасини якунлаганини айтди.   

Тамиланинг ҳамкасби хонанда Лола Instagram орқали Тамиланинг видеосини тарқатганларга ўз муносабатини билдирган эди.

“Хонанда  Instagram’даги Tamilaofficial номи билан рўйхатга олинган шахсий саҳифасидаги барча суратларини ўчириб юборган ва саҳифа номини Kassauz деб ўзгартириб қўйган. Тамила айни дамда Тошкентдан Қозоғистонга кўчиб ўтган”, — дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 03:44, 02 февраль 2016
учиргани йук номини узгартириб куйипти касса уз деб расларни базилари учирилган колгани турипти
Гость 19:50, 01 февраль 2016
Узбекнавога чаток буптиде.Хамма бехаёлар ва фонограммачила кетиб колса, бу идора банкрот буладику.