Гулсанам Мамазоитованинг кинояси Гулбаҳор Эрқуловага аталганми?

23:59, 01 февраль 2016

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова 27 ноябрь куни Facebook.com ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва хонанда Фаррух Раимов ижросидаги “Куёв” дуэтининг клипидан баъзи лавҳаларни жойлаштириб, ўз эътирозларини ёзиб қолдирган эди, деб хабар беради “Qalampir.uz”.

“Ўзбекистон халқ артисти унвонига лойиқ бўлса омад! Қўшиқчи серқирра бўлиши керак, лекин тўйнинг қўшиғини оммага реклама қилиш тўғрими, билмадим... Катта саҳнага чиқиб, юртни куйлаган хонандалар бироз ўйлаб иш қилишса ёмон бўлмас эди”, – деб ёзганди Эрқулова. Бироқ, нашрнинг маълум қилишича, хонанда Facebook’даги бу мулоҳазаларини ўчириб юборган.
Бугун Гулсанам Мамазоитова Instagram’даги шахсий саҳифасига селфи суратини жойлади ва унга қуйидаги шеърий мисраларни ёзиб қолдирди:

“У саҳнанинг Гули, Баҳори.
Эри, қули, ёлғиз ёдгори...
Дилозори – Худо безори
Фалончига унвон беринглар”

“Шеърда фойдаланилган сўзлар ҳар кимда ҳар хил таҳмин уйғотиши аниқ. Instagram’дагиларнинг фикрича, Гулсанам Мамазоитованинг сабр косаси тўлиб, Эрқулованинг танқидларига шу тўрт мисра билан жавоб қайтаришни маъқул кўрган. Балки бу шеър Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг 9-13 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган навбатдаги концерт дастуридан ўрин олган қўшиқнинг сўзларидир. Яна ким билади дейсиз”,-дейилади хабарда.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:58, 05 март 2016
Г улсанам арзимайди унвонга хуштагини чалиб юраверсин туйларда пул ишлаб
Гость 17:37, 01 март 2016
Гулбахор Эркулова маком йуналишида уз овозига ва урнига эга санъаткор. Ёш лекин унвони борлар эса, катта санъаткорларни хурмат килишни урганиши лозим. Халк артисти дегани хизмат курсатган артистдан зур дегани эмас. Лирик ёки эстрада хонандаларнинг хаммаси хам маком куйлай олмайди. Маком бу классика, улмас асар. Эстрада кушиклари эса бугун тингланади, эртага унитилади.
Гость 15:24, 02 февраль 2016
Хадеб Гулсанамни асабига тегиб нима киласизлар! Гашига тегаётган машхурлар аввал Гулсанам каби куйлашни ургансин!Гулсанам хакикий таланти оркасидан олган унвонни,баъзи "бировлар"ни у айтган кушикларни бир мисрасига хам овози етмай хириллапб коладику,яна нима килади Гулсанамни гапириб! Уятэ!!!!
Гость 02:32, 02 февраль 2016
Гулбахор Эркулова жуда тугри танкид киллганлар бундан Хафа булиш керак эмас тугри хулоса чикарсун гулсанам
Гость 01:28, 02 февраль 2016
афсус Гулсанам нотугри килибди бу ишини. Саньатга Гулбахор опадан кейин келган ...опани танкиди уринли Эди. чунки, халк артистини макоми булади худда бехуда ашулани айтиб кетавермаслиги керак