Иньеста 2015 йилда Испаниянинг энг яхши спортчиси деб топилди

15:12, 02 февраль 2016

"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Испаниянинг 2015 йилдаги энг яхши эркак спортчиси деб топилди.

“Менга овоз берганларга миннатдорчилик билдираман. Бу совринни яхши ва ёмон кунларимдан менга ишонган инсонларга бағишлайман”, - дейди Иньеста.

2015 йилда Испаниянинг энг яхши аёл футболчиси мототриал бўйича кўп карра жаҳон чемпиони Лайя Санс бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!