Тошкентнинг Қоратош кўчасида тирбандлик юзага келди(Фото)

09:50, 03 февраль 2016

Тошкент шаҳри Қоратош кўчасида деярли ҳар куни тирбандлик кузатилади, деб хабар беради “Даракчи” мобил мухбири Нафисахон Эшонхонова.

Бугун ҳам соат 8:30 ларда айнан мана шу кўчада катта тирбандлик юзага келган.

 

“Светофор ишлаб турибди, аммо автомобиллар жуда суст ҳаракатланмоқда. Бундай ҳолат Қоратош кўчасида деярли ҳар куни эрталаб кузатилади.  Бу кўчада яна бир ҳолатга гувоҳ бўламан. Бир-бирига жуда яқин турган автомобиллар орасида ёш боласини етаклаб олган тиланчилар ҳам қайсидир маънода мана шу тирбандлик сабабчилари дейиш мумкин. Айрим ҳолларда ногиронлик аравачасидаги фарзандларини автомобиль йўлига қўйиб, ўзлари ҳайдовчилардан пул йиғаётган пайтда светофорнинг яшил чироғи ёниб, ҳаракат бошланиб қолади. Ногиронлик аравачаси йўлнинг четки бўлагидан олингунга қадар ҳайдовчилар ҳаракатланишга бироз қийналмоқда”, — дейди мобил мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, сиз ҳам ўзингиз гувоҳи бўлаётган қизиқарли воқеа-ҳодисалар тафсилотларини “Darakchi.uz”нинг Telegram`даги манзилига жўнатишингиз мумкин.

 

  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 13:00, 03 февраль 2016
светофорларни регулировка килиш керак