Месси Олимпиадада иштирок этмайди

10:32, 03 февраль 2016

“Барселона” жамоаси Риода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада мусобақасининг футбол учрашувларида Аргентина термасида тўп сурмайди.

Буни жамоа бош мураббийи Херардо Мартино таъкидлаб ўтди.

- Бизда халқаро турнирларнинг кўп бўлганлиги учун Лионель Месси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиадага бормайди. Чунки Аргентина термасини  Америка Кубоги, ЖЧ-2018га саралаш баҳслари бор. Устига-устак Месси “Барселона”да ҳам кўп майдонга тушмоқда, - деб Мартино cўзларидан иқтибос келтиради “СЭ” нашри.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!